Соғлиқни сақлаш вазири Амрулло Иноятов янги йилни тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилинишини таъкидлади.
"Кўпчиликка маълум бўлган коррупция урчиган бир қатор йўналишлар борки, биринчи навбатда уларга барҳам беришимиз керак.
Хусусан, ишга жойлаштириш, айниқса ҳамшираларни, роддомлардаги “суюнчи пули”, “кесарча кесиш” учун белгиланган ставкалар, ордер беришдаги таниш-билишчилик каби иллатлар мавжудлигини ҳамма билади.
Афсуски, шу ишларни амалга ошираётган айрим нопок шахслар туфайли бутун тизим шаънига доғ тушмоқда.
Янги йилни тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қиламиз. Вазирликнинг махсус “Ишонч телефони” ташкил этилади.
Шу билан бирга ишонч телефони сифатида ўзимнинг шахсий рақамимни ҳам киритаман", деди у.