Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Sputnik Azerbaijan” агентлиги раҳбарига нисбатан эҳтиёт чораси уй қамоғи билан алмаштирилди

“Sputnik Azerbaijan” агентлиги раҳбарига нисбатан эҳтиёт чораси уй қамоғи билан алмаштирилди

Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари Игорь Картавихга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилди. Бу ҳақда “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв маълум қилди.

“Sputnik Озарбайжон раҳбари Игорь Картавихга нисбатан эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилди. У ҳозир Бокуда”, - деди Киселёв.

Эслатиб ўтамиз, 30 июн куни Озарбайжон ҳукумати “Россия сегодня” таркибига кирувчи Озарбайжондаги Sputnik агентлигининг етти ходимини асоссиз қўлга олган эди.

Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари Игорь Картавих ва бош муҳаррири Евгений Белоусов тўрт ойга ҳибсга олинганди.

“Россия сегодня” медиа гуруҳи Озарбайжон ҳукуматини ўз ходимларини озод қилишга ва номақбул вазиятни зудлик билан тартибга солишга чақирган.

Киритилди: 21:45 10.10.2025. Ўқилди: 750 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!