Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Спорт ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштиради (ФОТО)

Спорт ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштиради (ФОТО)

Спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Бу соҳада эришилган ютуқлар мамлакатни дунёга танитади, барча юртдошларга ғурур-ифтихор бағишлайди.”.
 

Ш.М.Мирзиёев

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бир нечта ғояларни ўз ичига олган бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида кўплаб тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Шу қаторда Ҳарбий-техник институт педагоглари ва курсантлари ўз ташаббуслари остида ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида қамровли ишларни амалга оширмоқдалар.

Куни кеча Миллий гвардия Ҳарбий-техник интитути ташаббуси билан Олмазор тумани умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг волейбол ҳамда стол тенниси турлари бўйича Олмазор туман биринчилик мусобақалари ўтказилди. Мазкур мусобақаларда 34 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари фаоллик ила қатнашдилар ва бу билан спорт соҳасида ҳам таълим олишда ортда қолмасликларини исботладилар. Чемпионатлар якунига кўра барча ғолиблар ташкилотчилар томонидан медал ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, Ҳарбий-техник институт томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган 8 та умумий ўрта таълим мактаблари (№ 15, 29, 185, 196, 249, 261, 278, 326) ва 1 та имконияти чекланган болалар мактаб-интернати (№102)да фаолияти йўлга қўйилган жиу-жицу бўйича бепул спорт тўгараклари қатнашчилари ўртасида “Жиу-жицу спорт тури бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида туман очиқ чемпионати” бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, Ўзбекистон Жиу-жицу федерацияси ва Тошкент шаҳар Олмазор тумани Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада ўқувчи-ёшлар мураббийларидан ўрганган кўникмаларини спорт майдонида муваффақиятли намойиш этиб, фахрли ўринлар ва бир қатор номинациялар бўйича муносиб тақдирландилар.

Ушбу спорт тадбирларини ташкил этишдан асосий мақсад ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар орасидан бўлғуси республика ва халқаро чемпионатлари ғолибларини тайёрлаш, спорт орқали ёш авлодни жисмонан соғлом ва маънавий етук қилиб тарбиялашдан иборатдир.

 

 

 

Киритилди: 16:01 25.10.2019. Ўқилди: 3766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!