Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Спорт мактаблари ўқувчи-спортчиларининг овқатланишига қўйиладиган гигиеник талаблар Адлия вазирлигида ҳисобга олинди

Спорт  мактаблари ўқувчи-спортчиларининг овқатланишига қўйиладиган гигиеник талаблар Адлия вазирлигида ҳисобга олинди

☁️ Гигиеник талабларга кўра, ўқувчи-спортчилар учун озиқ-овқат рациони қуйидаги асосий гигиеник талабларга жавоб бериши керак:

⏺ рационнинг кунлик калория миқдори спортчининг энергия сарфларига мос келиши;

⏺рационнинг кимёвий таркиби, калория миқдори ва ҳажми спорт турини ҳамда тайёргарлик даврини ҳисобга олган ҳолда ўқувчи-спортчи организмининг эҳтиёжлари ва хусусиятларига мос келиши;

⏺ озиқ-овқат таркибидаги оқсиллар, ёғлар ва углеводлар баланслашган бўлиши, уларнинг миқдори спорт турини ва машғулот жараёнининг интенсивлигини ҳисобга олган нисбатларда бўлиши;

⏺ кундалик рационда ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларининг кенг ассортименти бўлиши;

⏺ озиқ-овқат зарарсиз (заҳарли моддалар ва патоген бактерияларни ўз ичига олмаган ҳолда) бўлиши.

✅Шунингдек, ушбу Гигиеник талаблар билан спорт турлари билан шуғулланувчи ўқувчи-спортчилар учун кунлик талаб этиладиган калория ва асосий озуқавий моддалар (оқсил, ёғ ва углеводлар), кунлик витамин ва минерал моддалар миқдорлари белгиланмоқда.

📌Бундан ташқари, Гигиеник талабларда ўқувчи-спортчилар учун рационни тузишда маҳсулотларга ишлов бериш усули, ошқозонда озуқавий моддаларни ҳазм қилиш вақти, уларнинг ичакларда ҳаракатланиш тезлиги ва маҳсулотларнинг организмда сўрилиши ҳисобга олиниши шартлиги назарда тутилмоқда.

Киритилди: 15:05 11.09.2023. Ўқилди: 1147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!