Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болалар уйда даволаниш учун зарур жиҳозлар билан таъминланади

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болалар уйда даволаниш учун зарур жиҳозлар билан таъминланади

Ҳукумат қарори (184-сон, 17.04.2026 й.) билан “Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

📝 Низомга кўра, бемор болаларнинг ота-оналари яшаш жойларидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига болаларни уй шароитида даволаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.

📑 Аризага якуний ташхис қўйилган тиббий хулоса, бемор болаларга тавсия этилган зарур тиббий жиҳозлар рўйхати илова қилинади.

⌛️ Ариза ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилади.

🔗 Ҳудудий ишчи гуруҳ кейинги йил учун зарур тиббий жиҳозларга бўлган эҳтиёжни ҳар йил 1 июнгача республика ишчи гуруҳига электрон шаклда тақдим этади.

⏭️ Республика ишчи гуруҳи зарур тиббий жиҳозлар рўйхатини умумлаштириб, 15 июнгача Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.

💵 Вазирлик келгуси йилнинг 1 июнигача уй шароитида даволаниш учун зарур тиббий жиҳозларни қонунчиликка мувофиқ харид қилиш чораларини кўради.

🏣 Тиббий жиҳозлар ҳар йили 1 июлга қадар республика ишчи гуруҳи томонидан тақсимот асосида ҳудудларга тарқатилади.

📄 Жиҳозлар ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан етказиб берувчи ташкилотдан қабул қилиб олингандан кейин 10 кун ичида тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари вакили иштирокида муҳтож бемор боланинг ота-онаси ёки қонуний вакилига шартнома асосида топширилади.

Киритилди: Бугун 09:16. Ўқилди: 257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!