Speedtest интернет тезлигини текшириш хизмати орқали Россия алоқа тармоқларига ҳужум уюштиришда фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотлар йиғилмоқда, дея хабар бермоқда Роскомнадзор.
"Speedtest хизматига эгалик қилувчи Қўшма Штатларнинг Ооkla компанияси Россия алоқа тармоғининг тузилмаси, схемаси, ишлаш қобилияти, шу жумладан тармоқнинг географик жойлашуви ва минтақавий сегментларининг ишлаш вақтлари ҳақидаги маълумотларни тўпламоқда", дейилади Роскомнадзор баёнотида.
"Америка хизматлари томонидан тўпланган маълумотлар Россия алоқа тармоқлари ҳамда уларга уланган корхона ва ташкилотлар тизимларига ҳужумларни режалаштириш, ташкил этиш, амалга ошириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш учун фойдаланилиши мумкин", дея қайд этган Роскомнадзор.