Дунёдаги энг катта космик ракетанинг тўққизинчи синов парвози портлаш билан якунланди. Учиришдан тахминан ярим соат ўтгач, Starship'нинг иккинчи босқичини бошқариш йўқолди. Ракета атмосферага назоратсиз кириб борди, шундан сўнг у, эҳтимол, ёниб кетди ва Ҳинд океани узра парчаланиб кетди, деб ёзади АFP.
Илон Маскнинг компанияси нима бўлганини тасдиқлади. SpaceX маълумотларига кўра, ҳодисага ёқилғи сизиб чиқиши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Олдинги саккизта Starship синовидан тўрттаси портлаш билан якунланган.