Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сохта сайтлар ўзбекистонликларни “Uzcard” номидан алдамоқда

Сохта сайтлар ўзбекистонликларни “Uzcard” номидан алдамоқда

Ўзбекистонда “Uzcard” номидан uz-investt. space, invest-uz. space. каби сохта сайт очган фирибгарларнинг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази огоҳлантирди.
Маълум қилишича, фирибгарлар бу сохта сайтлар орқали “UzCard Investment” лойиҳаси доирасида банкнинг фаол фойдаланувчиларига бир марталик 994 минг 558 сўм компенсация тўланиши, бунинг учун фойдаланувчиларнинг шахсига оид ва банк пластик картаси маълумотлари, телефон рақамини ҳамда смс тариқасида келган тасдиқлаш кодини киритишларини сўрашади.
Натижада катта пулга эга бўлиш истагида бўлган фойдаланувчилар уларнинг қурбонига айланишади.

“Uzcard” компанияси ҳам “Uzcard”нинг расмий сервислари uzcard.uz доменида рўйхатдан ўтганини эслатиб, шубҳали ҳаволалар орқали ўтмаслик ва ҳеч қандай амалиётларни бажармасликни сўраган.
“Ёдингизда тутинг, UZCARD ва банк ходимлари ҳеч қачон махфий SMS-кодни ва шахсий маълумотларни сўрамайдилар. Агар сиз фирибгарларнинг қурбонига айланган бўлсангиз, биринчи навбатда сизга хизмат кўсатувчи банкка ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга мурожаат қилинг”, - дейилган хабарда.

Киритилди: 20:02 14.09.2021. Ўқилди: 2149 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!