Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Сохта “PUBG” аккаунт сотиш билан фуқароларни алдаб келган 19 ёшли шахс қўлга олинди

A A A
Сохта “PUBG” аккаунт сотиш билан фуқароларни алдаб келган 19 ёшли шахс қўлга олинди

Сохта “PUBG” аккаунт сотиш билан фуқароларни алдаб келган шахс қўлга олинди
————
Тошкент шаҳри, Олмазор туманида яшовчи 21 ёшли В.Л. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 680.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида яшовчи 19 ёшли А.К. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, А.К., жабрланувчи В.Л. билан “Телеграм” мессенжерида танишиб, унга арзон нархда “PUBG” аккаунтини сотиши ҳақида айтиб уни алдаб, ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига олдиндан 680.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.К.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

⚠️ Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 13:03 24.11.2023. Ўқилди: 1850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!