Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Сохта ҳавола" орқали содир этилган кибержиноят аниқланди

A A A
"Сохта ҳавола" орқали содир этилган кибержиноят аниқланди

Хоразм вилоятида яшовчи 52 ёшли (аёл) Х.С. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 15.150.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи Э.Ж. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, Э.Ж. Интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали “Сиз бонус ютдингиз” мазмунидаги ёлғон эълонлар остида сохта ҳавола жўнатиб келган. Бу эълонга ишонган (аёл) Х.С.нинг банк карта маълумотларини қўлга кириб, иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 17:15 27.05.2024. Ўқилди: 998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!