Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Сомали пойтахтида содир этилган теракт оқибатида 32 киши ҳалок бўлди

Сомали пойтахтида содир этилган теракт оқибатида 32 киши ҳалок бўлди

Сомалининг пойтахти Могадишода содир бўлган портлаш ва отишмада 32 киши ҳалок бўлди, 63 киши яраланди.

«Аш-Шабоб» террорчилари Могадишoдаги Beach View меҳмонхонаси ва Лидо пляжига ҳужум қилди, деб хабар берди Метрополитен полицияси матбуот хизмати.

Худкуш-террорчи пляждаги оломон орасида ўзини портлатиб юборган ва ўша пайтда яна бир неча жангари меҳмонхонада ўт очган, дея таъкидлади матбуот хизмати.

Хавфсизлик кучлари тун бўйи жиноятчиларни таъқиб қилди. Полициянинг таъкидлашича, теракт катта ваҳима ва тартибсизликни келтириб чиқарди.

Интернетда тарқатилган кадрлар меҳмонхона мажмуаси ҳудудидаги портлашдан сўнг ўлганларнинг жасадлари ҳамма жойда ётганини кўриш мумкин. Ҳужум учун жавобгарликни «Аш-Шабаб» террор ташкилоти ўз зиммасига олди.
Сомалининг пойтахтида содир этилган террор ҳужумида 32 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди

Киритилди: 02:47 04.08.2024. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!