Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Солиқ турлари 9 тагача қисқартирилди

A A A
Солиқ турлари 9 тагача қисқартирилди

Солиқ турлари 9 тагача қисқартирилди, деб хабар беради Адлия вазирлиги шахсий телеграм-каналида.

Хусусан, ягона ер солиғи, давлат божи, божхона тўловлари ва тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ турлари бекор қилинди.

Кодексга кўра, солиқ органлари солиқ текширувларининг қуйидаги турларини ўтказади:

  1. камерал солиқ текшируви;
     
  2. сайёр солиқ текшируви;
     
  3. солиқ аудити.

(Илгари солиқ текширувлари ваколатли орган билан келишувга кўра ўтказиладиган ва  ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлардан иборат бўлган)

Кодексга трансферт нарх шакллантиришни назорат қилиш нормалари, “ўзаро боғлиқ шахслар” ва “ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида назорат қилинадиган битимлар”, “назорат қилинадиган чет эл компанияси” тушунчалари киритилди.

Шу муносабат билан айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан фаолият амалга оширилиши билан боғлиқ “солиқ тўловчиларни консолидациялашган гуруҳи” тушунчаси ва уларни солиққа тортишнинг хусусиятлари белгиланди.

Киритилди: 21:49 02.01.2020. Ўқилди: 2231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!