Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан халқ табобатини ривожлантириш, соҳани замонавий соғлиқни сақлаш тизимига изчил интеграциялаш, бу йўналишда мутахассислар малакасини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

📌 Натижада бугун мамлакатимизда 150 та тадбиркорлик субъекти тегишли лицензия асосида халқ табобати йўналишида самарали фаолият юритиб келяпти.

🔎 Бироқ яратиб берилган ушбу имкониятларга қарамай, кейинги пайтларда тегишли ҳуқуққа эга бўлмасдан, рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш билан шуғулланаётган ҳамда бу орқали инсонлар соғлиги ва ҳаётига жиддий хавф туғдираётган сохта табиблар сони кўпайиб боряпти.

➡️ Энг ёмони, хасталиклардан тез, осон, асоратсиз, муҳими, табиий усул билан ва уй шароитида халос бўлишни истаган юртдошларимиз “ғайритабиий қобилиятларга эга”лигини иддао қилаётган, турли йўллар орқали одамлар ишончига кириб, ҳеч қандай тасдиқланмаган ҳамда тегишли синовлардан ўтмаган “хизмат”ларни таклиф этаётган бундай кимсаларга алданиб қолмоқда.

💻 Айниқса, ижтимоий тармоқлар бу каби шубҳали хизматларни кенг тарғиб қилувчи платформага айланиб бораётгани, уларнинг асосий аудиторияси ҳам, мижозлари ҳам оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз бўлаётгани афсусланарлидир.

‼️ Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради!

🌐 Ижтимоий тармоқларда сохта табиблик билан шуғулланиб, ўзини реклама қилаётган ҳолатлар ва қўлланилаётган муолажа усуллари далилларга асосланган тиббиётнинг даволаш услубларига кирмайди.

❌ Бундай сохта усуллар белгиланган диагностика ва даволаш миллий клиник протоколлари ҳамда стандартларига мутлақо мувофиқ эмас.

📝 Қолаверса, юқоридаги муолажалар билан шуғулланаётган шахсларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фаолият юритишлари учун ҳеч қандай лицензия берилмаган.

❗️Шундай экан, ижтимоий тармоқлардаги сохта табиблардан огоҳ бўлинг!

🖥 Ўзингиз, оила аъзоларингиз ва яқинларингиз саломатлигини хавф остига қўйманг!

🖇 Маълумот учун: 2024 йилда лицензиясиз тиббий фаолият юритганлиги учун 38 та юридик шахснинг ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига эса 24 та юридик шахс молиявий жаримага тортилган.

✔️ Бугунги кунда юртимизда сохта табиблик фаолиятига чек қўйиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика халқ табобати илмий-амалий маркази томонидан мунтазам равишда ўқув-семинарлар ҳамда профилактик тадбирлар ўтказиб борилмоқда.

Киритилди: 13:49 08.08.2025. Ўқилди: 428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!