Бугун 11 декабрь, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган бепул дори яна бир беморнинг аҳволини оғирлаштирди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган бепул дори яна бир беморнинг аҳволини оғирлаштирди

20 нафардан ортиқ буйраги трансплантация қилинган беморлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига шикоят билан боргани ҳақида хабар қилган эдик. Улар давлат томонидан текинга берилаётган “Панграф” ва “Майсепт” дориси ўрнига “Ролиграф” ва “Алласепт” берилаётганидан норози бўлишганди.

Шундан сўнг, Togri.uz беморлар норозилигига нима сабаб бўлганини ўрганишга киришди. Асарият трансплантация қилинган беморлар диалез амалиётидан зўрға ўзига келгани, яна ўша ҳолатга тушиб қолишдан қўрқишини айтди.

Togri.uz билан боғланган беморлар “Ролиграф” ва “Алласепт” дорисидан аҳволи ёмонлашганини таъкидлашмоқда.

Бемор Муаззам Маҳкамова давлат берган доридан аҳволи оғирлашгани, шифокорнинг тавсияси билан бошқа дорини қимматга олиб ичишга мажбур бўлаётганини айтди:

“Шу йилнинг май ойида операция бўлганман. Операциядан сўнг дори сотиб олиб, ичиб юрдим. Оилавий аҳволим оғирлашиб қолганидан сўнг давлат томонидан бепул берилаётган дорини 1 сентябрдан бошлаб ича бошладим. Менда кўнгил айниши, қўл қалтираши, қорин дамлаш, соч тўкилиши кузатилди. Ўзимни ёмон ҳис қила бошладим.  17 сентябрда бир ойда бир топширадиган анализимни 2 ҳафтада топширишга мажбур бўлдим. Таҳлил натижаси ёмон чиқди. Менда такралимус 26 га кўтарилиб кетибди. Одатда такралимусим 8 дан 12 гача бўларди. 26 мен учун жуда баланд. Кейин Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий марказидаги шифокорим Жаҳонгир Баҳадирович бу дорини ичишни тўхтатишимни айтди. Улуғбек Каримов ҳам “Ролиграф” ўрнига “Панграф” ич деди. Ноилож қиммат бўлишига қарамай қариндошларимиздан қарз олиб, дори сотиб олдим. “Панграф”да ҳеч қачон унақа ҳолатлар кузатилмаган. Такралимусим ҳам ошиб кетмаган.

Биз таваккал қилишга қўрқамиз. Бизга кимдур жонини ярмини берган. Улар бошидан ўтқизмаган, буни қандай азоблигини билмайдида. Буйрагимиз ишдан чиқса, яна диалезга тушиб қолишни хоҳламаймиз. Кимдан оламиз яна буйрак. Операция бўлиш ўзимас. Ҳамманинг ҳам қурби етмайди операцияга. Кимлардур яшаб турган уйини сотиб шу амалиётни бошидан ўтқазган, ҳаммаси фақат яшаш учун қилинади. Ҳаётга қайта келган одамлар таваккал қилишдан қўрқади”.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тендер ўтказилгани ва унда ютган фирма дориларни келтираётганини айтмоқда. Беморларга айнан ўша дорилар тарқатилади. Бу дорини ичиб аҳволи оғирлашиб қолаётган беморлар шикоят қилмоқда. Вазирлик дориларни алмаштирмаяпти.

Киритилди: 15:30 09.10.2019. Ўқилди: 1222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!