Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Соғлиқ учун 10 минг қадам юриш шарт эмас!

Соғлиқ учун 10 минг қадам юриш шарт эмас!

Саломатлик учун муҳим фойда олиш учун қадамлар сонини кунига 10 000 тагага етказиш шарт эмас. Сидней университети профессори Мелоди Динг бошчилигидаги халқаро олимлар гуруҳи шундай хулосага келди. Тоаҳлил шуни кўрсатдики, кунига 7000 қадам юриш ҳам 10 000 та қадам билан деярли бир хил натижалар беради.

Маълум бўлишича, кунига 7000 қадам юриш бевақт ўлим хавфини деярли 47 фоизга, деманс эҳтимолини эса 38 фоизга камайтиради. 7000 дан 10 000 қадамгача ўтиш фақат бир оз яхшиланишни қўшади. Шунингдек, юрак-қон томир касалликлари, 2-тоифа диабет ва депрессия хавфининг пасайиши қайд этилган.

Муаллифларнинг фикрига кўра, бу натижалар 10 000 қадамга эришиш қийин бўлганлар учун янада реал ва эришиш мумкин бўлган мақсадни беради. Фаолиятнинг озгина ўсиши - масалан, 2000 дан 4000 қадамгача - саломатликни сезиларли даражада яхшилайди. Яъни, гап аниқ рақамда эмас, ҳаракатдан тўхтамасангиз бас.

Киритилди: 05:27 25.07.2025. Ўқилди: 910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!