Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Соғлиги туфайли Самарада қолдирилган авиайўловчи Ўзбекистонга таксида йўлга чиқди

Соғлиги туфайли Самарада қолдирилган авиайўловчи Ўзбекистонга таксида йўлга чиқди

“Санкт-Петербург – Урганч” парвозмининг, соғлиги туфайли Самарада қолдирилган йўловчиси Ўзбекистонга таксида йўлга чиқди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Ўзбекистон ТИВга асосан. 

ТИВ хабари айтилишига кўра, соғлиги туфайли Самарада қолдирилган йўловчи шу куннинг ўзидаёқ Ўзбекистон томон таксида йўлга чиққан. "Ташқи меҳнат миграция хизмати уни ватанга қайтариш масаласини ҳал қилишга тайёр бўлганига қарамасдан”, - дейилган ТИВ хабарида.

Кеча, 4 ноябр куни Ўзбекистон ҳаво йўлларининг “Санкт-Петербург – Урганч” йўналишида парвоз қилаётган самолёти йўловчи соғлиги туфайли Самарада тўхташга мажбур бўлгани ҳақида хабар қилган эдик. 

Маълум бўлишича, йўловчи қон босими ошиши туфайли ўзини ёмон ҳис қилган.  Самара аэропортида самолётни реанимация ва тез ёрдам машиналари кутиб олган, йўловчига керакли ёрдам кўрсатилган ва у шифохонага жойлаштирилган. Соат 14:20 да самолёт парвозини давом эттирган.

 

Киритилди: 10:06 05.11.2019. Ўқилди: 1807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!