Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Собиқ қирол 4 млн евро миқдоридаги солиқ қарзини тўлади

Собиқ қирол 4 млн евро миқдоридаги солиқ қарзини  тўлади

2014 йилда Испания тахтидан воз кечган Хуан Карлос I мамлакат солиқ идорасига 4 млн евро миқдорида ўз қарзини тўлади, дейилади  El Pais хабарида.

Ўтган йилнинг 9 декабрида фахрий қирол Испанияда 2016 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда солиқ қарзлари бўйича 678 минг евродан ортиқ пул тўлаган эди. Гап бир неча йил давомида эълон қилинмаган даромадлар ҳақида кетмоқда, уларнинг умумий миқдори нақд пулсиз 8 млн евродан ошади.

Тахминларга кўра, Хуан Карлос I хусусий самолётларда парвоз қилган, улар 2018 йилга қадар собиқ давлат раҳбари томонидан амакиваччаси фондидан тўланган.

Нашрнинг таъкидлашича, собиқ қирол ҳимояси Испания солиқ органларига ўз ихтиёри билан декларация топширган. Бундан ташқари, Испания Олий суди прокуратураси фахрий қирол билан боғлиқ яна иккита тергов олиб бормоқда. Улардан бири, Макка-Мадина йўналишида тезюрар темир йўл қурилиши шартномаси Испания компаниялари консорциумига ўтиши учун Саудия томони билан музокараларда воситачи вазифаси учун пул олгани айтилмоқда.

Шунингдек, ОАВда Испания прокуратураси Хуан Карлос I нинг Испания солиқ идораларидан яширинган бўлиши мумкин бўлган Жерси оролидаги маблағларнинг мавжудлигини текшираётгани ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлди.

Киритилди: 13:54 27.02.2021. Ўқилди: 1977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!