Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Собиқ президенти фирибгарликда айбланиб, нафақасидан маҳрум бўлди

Собиқ президенти фирибгарликда айбланиб, нафақасидан маҳрум бўлди

Словакия президенти маъмурияти собиқ президент Андрей Киска солиққа оид фирибгарликда айбланиб, унинг пенсиясини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Президент маъмурияти маълумотларига кўра, тўловларни тўхтатиш тўғрисидаги қарор 2024 йил 31 октябрда апелляция суди томонидан тасдиқланган қуйи суднинг қарори асосида қабул қилинган. Ушбу қарорда Киска солиқларни тўлашда айбдор деб топилиб, бир йил синов муддатига ҳукм қилинди.

Ҳукм якуний, бироқ ўзининг айбсизлигини таъкидлаётган Киска фурсатдан фойдаланиб, мамлакат Олий судига шикоят қилишини айтди.

Маълумот учун, Киска 2014 йилги президентлик сайловларида ўша пайтдаги бош вазир Роберт Фицони мағлуб этиб, беш йиллик муддатга Словакия президенти бўлган эди. Президентлик асосан расмий ваколатларга эга бўлса-да, Кисканинг президентлиги Фицо билан зиддиятларга тўла эди.

Ғарбпараст сифатида танилган Киска 2019 йилда иккинчи муддатга сайланмади. Роберт Фицо 2023 йилда бош вазир сифатида учинчи муддатини бошлади.

Киритилди: Бугун 16:42. Ўқилди: 395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!