Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Собиқ машҳур футболчи мураббий бўлмоқчи

Собиқ машҳур футболчи мураббий бўлмоқчи

Бразилия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Кака мураббий бўлиш истагини билдирди.

Лиссабонда кўплаб афсоналар иштирокида хайрия ўйини бўлиб ўтди, улар орасида 43 ёшли Кака ҳам бор эди. Хавбек 2017 йилдаёқ профессионал фаолиятини якунлаган.

"Мен футболни яхши кўраман ва ҳар сафар майдонга қайтганимда ўзгача ҳиссиётларни бошдан кечираман. Бир кун келиб мураббий бўлишни истардим. Бу мен учун ақл бовар қилмайдиган чақириқ бўларди," - дея Каканинг сўзларини келтиради PianetaMilan La Gazzetta dello Sport нашрига таяниб.

Кака футболчилик фаолиятини Бразилиянинг "Сан-Паулу" клубида бошлаган, шундан сўнг "Милан", "Реал" ва "Орландо Сити" клубларида ўйнашга муваффақ бўлган.

2007 йилда Кака "Олтин тўп" соҳибига айланган.

Киритилди: Бугун 17:36. Ўқилди: 275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!