Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Собиқ ҳоким 2352 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади

Собиқ ҳоким 2352 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади

Истанбул Бош прокуратураси Истанбулнинг собиқ ҳокими Экрем Имомўғлига қарши коррупция бўйича терговни якунлади ва 2352 йилгача қамоқ жазосини талаб қилмоқда.

Туркия ОАВларига таяниб хабар беришича, Истанбул бош прокурори Акин Гурлек айблов хулосаси кейинги кўриб чиқиш учун судга тақдим этилганини маълум қилган.

"Истанбул муниципалитетига қарши коррупция иши бўйича айблов хулосаси якунланди. Иш судга топширилди. Жиноят содир этилган вақтда судланувчилар томонидан 10 йил давомида давлат мулкига етказилган зарар 160 миллиард лира (3,8 миллиард доллар) деб баҳоланмоқда", - деди у.

Айблов хулосаси 3900 саҳифадан иборат бўлиб, 402 нафар гумондорнинг исми кўрсатилган, улардан 102 нафари ҳибсда.

Ишда асосий айбланувчи ва "жиноий ташкилот асосчиси ва раҳбари" бўлган Имомоғлу учун айблов қўшма жиноятлар учун 282 йилдан 2352 йилгача қамоқ жазосини талаб қилмоқда.

Киритилди: 09:45 12.11.2025. Ўқилди: 946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!