Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга бағишланган кўрсатув тайёр

Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга бағишланган кўрсатув тайёр

Ўзбекистон телевидениесида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини 15 йил бошқарган Рашиджон Қодировга бағишланган ҳужжатли кўрсатув тайёр бўлган.

«Мазкур кўрсатув орқали Рашид Қодировнинг коррупционерлик ишлари, прокуратура фаолияти давомида содир этган жиноятлари тафсилотлари оммага ошкор бўлади.

Айтишларича, яна бир бор махсус текширув ва кузатувлардан кўрсатув ўтгач, шу ҳафта эфирга берилади», — дейилади хабарда.
Нашр хабарида кўрсатув қайси телеканал орқали эфирга узатилишига ойдинлик киритмаган.

Айтиш керакки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бир қанча вақт муқаддам Улуғнор туманида Андижон вилояти фаоллари иштирокидаги видеоселектор йиғилишида собиқ бош прокурор Рашид Қодировни телевидение орқали гапиртиришга ваъда берган эди.

Киритилди: 04:35 20.08.2019. Ўқилди: 2945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!