Мазкур хизматдан фақатгина пенсияга чиққан фуқаролар фойдаланишлари мумкин.
Қайд этилишича, эндиликда пенсионерлар my.gov.uz портали орқали онлайн “СМС-пенсия“ хизматига уланиши, телефон рақам ўзгарган бўлса янги рақам киритиши мумкин.
"Телефон рақамингизни мазкур хизматга улаганингиздан сўнг @pensiyauzbot боти орқали ўз пенсиянгиз миқдори тўғрисида маълумот олишингиз мумкин" — дейилади хабарда.
Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: my.gov.uz