Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Словакия ЕИнинг Россияга қарши янги санкцияларини яна блоклади

Словакия ЕИнинг Россияга қарши янги санкцияларини яна блоклади

Словакия Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари даражасида ҳамжамият томонидан Россияга қарши 18-санкция пакетининг қабул қилинишини яна блоклади.

Бу ҳақда TASR ахборот агентлиги хабар берди.

ЕИдаги дипломатик манбаларга кўра, 18-санкция пакетини қабул қилиш бўйича муросага келиниши мумкин. Агентлик аввалроқ Словакия 4 июль куни Брюсселдаги элчилар даражасида Россияга қарши янги ҳамжамият санкцияларини блоклагани ҳақида хабар берган эди.

Словакия ҳукумати, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Еврокомиссия (ЕК) томонидан 2028 йил 1 январдан бошлаб Россиядан газ импортини тақиқлаш бўйича республикага компенсация тўлаш ва унинг салбий оқибатларини минималлаштириш масаласи ҳал этилмагунча, ЕИ томонидан Россияга қарши янги санкцияларга вето қўйиш ниятида.

Киритилди: 07:30 10.07.2025. Ўқилди: 816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!