Қуролли ҳужумда яраланган Словакия бош вазири Роберт Фицонинг ҳаёти хавф остида эмас. Бу ҳақда Словакия бош вазири ўринбосари Томаш Тараба 15 май куни Британиянинг BBC медиа-компаниясига берган интервюсида маълум қилди.
«Мен билишимча, операция яхши ўтди - ва менимча, у охир-оқибат омон қолади», деб таъкидлади Тараба.
TA3 телеканали ва Dennik газетаси хабарига кўра, Фицо кўп соатлик операциядан кейин кечга яқин ўзига келган.
Роберт Фицога ҳужум мамлакатнинг марказий қисмидаги Гандлова шаҳрида содир бўлди. Оммавий ахборот воситаларининг гувоҳларга таяниб хабар беришича, ҳукумат сайёр мажлисидан сўнг Словакия бош вазири маҳаллий аҳолига мурожаат қилган ва шу вақтда ўқ узилган. Сиёсатчи қорни, қўли ва оёғидан яраланган, дея таъкидлади Standard. Фицо вертолётда Банска-Бистрица шаҳрига олиб кетилган ва у ерда операция қилинган.