Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Словакия бош вазири Роберт Фицо яна операция қилинди

Словакия бош вазири Роберт Фицо яна операция қилинди

Икки кун олдин суиқасдга учраган Словакия бош вазири Роберт Фицо яна операция қилинди. «Шифокорлар ўқ жароҳатларидан қолган некротик тўқималарни олиб ташлашди. Операция тахминан икки соат давом этди. Бемор ҳамон жонлантириш бўлимида. У ҳушида, аҳволи барқарор, аммо оғир», - деди ҳукумат раҳбари даволанаётган Банска-Бистрица клиникаси директори Мириам Лапуникова 17 май, жума куни.

Ўз навбатида, Словакия бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири Роберт Калиняк Фицо билан касалхонада гаплаша олганини, бироқ жароҳат оғирлиги боис учрашув қисқа бўлганини айтди. Калиняк сўзларига кўра, Фицо ҳолатининг динамикаси ҳақида гапириш учун яна бир неча кун ўтиши керак.

Киритилди: 10:12 18.05.2024. Ўқилди: 1231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!