Европа Иттифоқи тез орада Украина можаросини жанг майдонида ҳал қилиб бўлмаслигини тушуниши керак, деди ТАСС агентлигига Европарламентнинг Словакиядан депутати Любош Блага.
"Биз Россия билан музокаралар олиб боришимиз, тинч йўл билан ечим топишимиз керак, акс ҳолда барчасини йўқотамиз. Ва ўйлайманки, бу жуда тез орада содир бўлади," - деди парламент аъзоси.