Бугун 14 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Скалонининг Аргентина термасидан кетишига учта асосий сабаб бор

Скалонининг Аргентина термасидан кетишига учта асосий сабаб бор

Лионель Скалонининг Аргентина термаси бош мураббийи лавозимини тарк этиш ҳақида ўйлаётгани сабаблари маълум бўлди.

Журналист Густаво Яррошнинг хабар беришича, асосий сабаблардан бири — Лионель Месси фаолиятини якунлаганидан кейин жамоани қайта қуриш зарурати. Скалони бу жараён осон кечмаслигини яхши тушунади ва терма жамоада саккиз йил ишлаганидан сўнг янги жамоа барпо этиш учун унда етарлича куч ва мотивация қолган-қолмаганига ишонч ҳосил қила олмаяпти.

Иккинчи сабаб — Аргентина футбол федерациясининг футболчилар олдида катта миқдорда қарзлари борлиги. Вазиятни янада мураккаблаштираётган жиҳат шундаки, федерация ҳозир тарихидаги энг катта даромадларни олаётган бўлса-да, футболчиларга тегишли тўловлар амалга оширилмаяпти.

Яна бир муаммо — ўртоқлик учрашувларининг самарасиз ташкил этилаётгани. Скалони кучли рақибларга қарши ўйнашни хоҳлайди, аммо федерация ҳамон нисбатан кучсиз терма жамоалар билан учрашувлар ташкил қилишда давом этмоқда.

Бундан ташқари, Аргентина термасининг бир ҳафтадан кейин бошланадиган кузги йиғини учун ҳалигача рақиблар аниқланмаган. Номзодлар орасида Буркина-Фасо, Боливия ва Бенин терма жамоалари бор.

Скалони Аргентина термасини 2018 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа жаҳон чемпиони бўлди, Финалиссима ва икки марта Америка кубогини қўлга киритди.

Мутахассиснинг амалдаги шартномаси декабрь ойи охирида якунига етади.

Киритилди: 16:19 11.09.2026. Ўқилди: 618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!