Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

“Сити” Гвардиоланинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда

“Сити” Гвардиоланинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг мавсум охирида кетиши эҳтимоли ошиб бораётгани боис, бу жараёнга тобора пухтароқ тайёрланмоқда.

Испаниялик мутахассиснинг шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади, аммо клуб раҳбарлари уни келаси ёзда, яъни келишув муддатидан бир йил олдин кетишини кутмоқда.

Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.

Манбага кўра, Гвардиола бироз дам олишни, шундан кейин эса мураббийлик фаолиятини давом эттиришни режалаштиряпти.

Яқинда “Манчестер Сити” УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалида Мадриднинг “Реал” жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди. Англия Премьер-лигаси жадвалида “шаҳарликлар” мусобақа пешқадами “Арсенал”га етолмади ва чемпионликдан деярли умидини узди.

Киритилди: Бугун 15:15. Ўқилди: 325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!