Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Сиртқи таълимга қабул тугатилиши сабабли хусусий университетларда контракт нархи кўтарилиши мумкин

A A A
Сиртқи таълимга қабул тугатилиши сабабли хусусий университетларда контракт нархи кўтарилиши мумкин

Сиртқи таълимга қабул тугатилиши хусусий университетлар учун жиддий молиявий зарба бўлиши кутилмоқда. Айниқса, уларнинг асосий қисми – 70 фоиздан зиёди айнан сиртқи таълимдан даромад олиб келаётганини ҳисобга олсак, бу ўзгариш қуйидаги натижаларга олиб келиши мумкин:

➖ Шартнома нархлари ошиши. Харажатларни қоплаш ва фаолиятни сақлаб қолиш учун хусусий ОТМлар контракт суммаларини оширишга мажбур бўлади;

➖ Талабалар сони камайиши. Айниқса, ишлаб юрган ёки имконияти чекланган ёшлар олий таълимдан четлашиши мумкин;

➖ Кечки ва масофавий таълимга талаб ортиши. Чунки эндиликда муқобил йўналиш сифатида фақат шу шакллар қолади;

➖ ОТМлар қайта ташкил этилиши. Баъзи хусусий университетлар ўз таълим шаклларини ёки бизнес моделларини ўзгартиришга мажбур бўлади.

Киритилди: 10:10 11.05.2025. Ўқилди: 1763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!