Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сирлар очилмоқда: Мбаппе «Реал»га ўтиш истагида

Сирлар очилмоқда: Мбаппе «Реал»га ўтиш истагида

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппе келажагини белгилаб олган.

Маълумотларга кўра, 21 ёшли француз футболчиси фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттиришни истамоқда.

Аввалроқ, Мбаппе «ПСЖ» раҳбариятини мавсум якунида клубдан кетмоқчилиги ҳақида огоҳлантиргани маълум бўлганди. Форвард фаолиятини Испания ёки Англияда давом эттиришни мўлжаллаётгани айтилганди.

Ўз навбатида Mundo Deportivo ушбу футболчи кейинги йил ёзида «Ливерпуль»га ўтиши ҳақида хабар тарқатди. Мерсисайдликлар ҳужум учлиги вакиллари - Фирмино, Салоҳ ёки Манедан бири кетадиган тақдирда ушбу ёш футболчини сафга қўшиб олишни режалаштирган.

Унга «Реал» ва «Ливерпуль»дан ташқари «Барселона», «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» каби клублардан ҳам қизиқиш мавжуд.

Мбаппе «ПСЖ»га 2017 йил ёзида «Монако»дан ижара ҳуқуқи асосида ўтган. Бир йил ўтиб парижликлар клуби форвардни 180 млн евро эвазига сотиб олади. Ўтган мавсумда ушбу ҳужумчи Франция чемпионатидаги 20 ўйинда майдонга тушиб, 18 гол урган ва 5 голга узатма берган. Унинг парижликлар билан шартномаси 2022 йилгача тузилган. У барча турнирлар доирасида жами 37 ўйинда майдонга тушган ва 30 гол уриб, 19 голга ҳаммуаллифлик қилган.

Киритилди: 23:10 15.09.2020. Ўқилди: 3209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!