Гулистон туманида аёл уйида кўкнори парваришланаётгани аниқланди. «Postda» нашрининг хабар беришича, Гулистон тумани ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бешбулоқ маҳалласидаги хонадонлардан бирида кўкнори парваришланаётгани аниқланди. Шунингдек, уй эгаси Н. исмли аёл ушбу ўсимликни атайин эккани ошкор бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.