Тошкентда вафот этган гулистонлик эркак Сирдарё вилояти мусиқали драма театри актёри Адҳам Абдуллаев эканлиги маълум бўлди.
Марҳум Ўзбекистонда коронавирус асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган 76-бемор, ССВ берган расмий статистикага кўра эса 74-бемор бўлди.
Аввал Сирдарё вилояти мусиқали драма театри актёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Адҳам Абдуллаевнинг 67 ёшида вафот этгани хабар қилинган, аммо актёрнинг ўлими сабаблари очиқланмаганди.