Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сирдарёда оёғи металл панжара орасида қисилиб қолган 11 ёшли бола қутқарилди

A A A
Сирдарёда оёғи металл панжара орасида қисилиб қолган 11 ёшли бола қутқарилди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида оёғи панжара орасига тушиб кетган болага ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 28 август куни соат 07:22 да Сирдарё вилоят ФВБга Гулистон шаҳар «Бўстон» МФЙ ҳудудидаги ариқ устига ўрнатилган металл панжара орасига 11 ёшли боланинг бир оёғи қисилиб қолгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар махсус ускуналар ёрдамида боланинг оёғини панжара орасидан жароҳатларсиз чиқариб олиб, амалий ёрдам кўрсатган ва ота-онасига соғ-омон топширган.

"Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча ота-оналардан фарзандларини назоратсиз қолдирмасликни сўраб қолади", — дейилади хабарда.

Киритилди: 11:38 29.08.2022. Ўқилди: 3250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!