Бугун 10 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда мактаб маслаҳатчиси тунда ўқувчи қизга ишқий хабарлар йўллади

Сирдарёда мактаб маслаҳатчиси тунда ўқувчи қизга ишқий хабарлар йўллади

Сирдарёда "Келажак" маркази ходими, мактаб маслаҳатчиси ўқувчи қизга тунги вақтда Telegram орқали ишқий мазмундаги хабарлар ёзгани учун суд томонидан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эндигина 16 ёшга кирган ўқувчи қизга гўёки мактабнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасини юритиб бериши баҳонаси билан мурожаат қилган мактаб маслаҳатчиси одоб-ахлоқ чегараларини унутган шекилли, қизга нисбатан тунги вақтларда ишқий мазмундаги хабарлар ёза бошлаган. Бироқ суд мажлисида у мазкур қилмишини тан олмай, иш бўйича тақдим этилган далилларни ҳам рад этишга уринган.

Суд мажлисида ўқувчи қизнинг қонуний вакили сифатида иштирок этган онаси таълим-тарбия даргоҳида бундай ходимларга ўрин бўлмаслигини таъкидлаб, суддан ушбу педагогга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Қилган иши ҳуқуқбузарлик эканлигини кеч бўлса-да англаб етган мактаб маслаҳатчиси эса ўқувчи қиз ва унинг оила аъзоларидан суд мажлисида кечирим сўраган.

Бироқ суд унинг ҳуқуқбузарлиги ишдаги мавжуд далиллар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топган, деб ҳисоблаб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Умумтаълим мактабларида таълим ва тарбия учун масъул бўлган мактаб маслаҳатчисининг ўз ўқувчисига нисбатан бундай хатти-ҳаракати ҳамда унга тайинланган жазо бошқалар учун ҳам сабоқ бўлишига умид қиламиз. Зеро, вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган ҳар қандай шилқимлик қонун олдида жавобгарликка сабаб бўлади.

Киритилди: 14:07 08.07.2026. Ўқилди: 1801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!