Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда кўплаб ёшларни тузоққа туширган сохта ўқитувчи ва унинг шерикларига ҳукм ўқилди

Сирдарёда кўплаб ёшларни тузоққа туширган сохта ўқитувчи ва унинг шерикларига ҳукм ўқилди

Дунёда инсонларни алдаш йўли билан мол-мулкини ўзлаштириш, ҳаром луқмадан ҳазар қилмасдан,ўзгалар ҳисобидан кун кўришдан ортиқ жирканчлироқ иш йўқ. Айниқса, шундай ишга олий маълумотли ҳуқуқшунос қўл урса, қандай тушуниш мумкин?

К.Бердиев илгари Сирдарё вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларида масъул лавозимларида ишлаб, ишдан бўшаб кетиб, ҳар-ҳил йўллар билан тирикчилик қилишни бошлайди, шу жумладан олий ўқув юртларига қабул жараёни бошланган пайтда талаба бўлишни мақсад қилган ёшларни тузоққа илинтиришни кўзлаб, талабаликка даъвогар йигит-қизлар ва уларнинг ота-оналарини қоп-қоп ёлғон ваъдалар билан алдаб, мўмай даромад топишни кўзлайди.

Шу тариқада, К.Бердиев (барча исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Гулистон давлат университети мансабдор шахсига бевосита моддий қимматликлар беришга қизиқтириш мақсадида Д.Умарова ва Б.Усмановаларга ўзини Гулистон давлат университети ўқитувчиси деб таништириб, улар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, 2018 йилнинг октябрь ойида О.Зариповани Гулистон давлат университетида ишловчи мансабдор таниши орқали университетнинг сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилиниши учун пора беришга далолат қилиб, уни алдаб, ишончига кириб, О.Зарипованинг отасидан Д.Зариповдан 2500 АҚШ долларини олиб, пул маблағларини ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, содир этган жиноятлари фош этилишининг олдини олиш мақсадида унга 3.950.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини Гулистон давлат университетининг ҳисоб-рақамига контракт тўловлари учун тўлатган.

Судланувчи К.Бердиев мазкур фирибгарлик жиноятини яшириш мақсадида ўзи томонидан 12.12.2018 йилда О.Зариповани 471-сонли университетнинг сиртқи бўлими “Биология” йўналишига ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисида сохта ёзув ва маълумотларни киритиб, маълумотномани қалбакилаштириб, О.Зариповага тақдим қилган.

К.Бердиев, Д.Умарова ва Б.Усмановалар жиноий фаолиятини такроран давом эттириб, ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2018 йилнинг ноябрь ойида С.Жўраевага Таълим вазирлигида ва Гулистон давлат университетида мансабдорлик лавозимларида ишловчи танишларига пора беришга далолат қилиб, улар орқали ўғли Э.Жўраевни университетнинг сиртқи бўлимига ўқишга киритиши ҳақида алдаб, уни ишонтириб, С.Жўраеванинг ишончига кириб, ундан 2500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, унга 24.12.2018 йил №26-сонли тўлов контракт шартномани тақдим қилиб, 9.120.500 сўм миқдоридаги пулларни университетнинг ҳисоб-рақамига контракт тўловлари учун тўлатиб, К.Бердиев Э,Жўраевни талабалар сафига қабул қилинганлиги тўғрисидаги 01.12.2018 йил №20-сон билан чиқим қилинган ва имзоланган сохта ёзув ва маълумотлар киритилган буйруқ ва маълумотномаларни тайёрлаб, унга тақдим этган.

Судланувчилар К.Бердиев, Д.Умарова ва Б.Усмановалар юқоридаги каби жиноий фаолиятларини такроран давом эттириб, 2018 йилнинг декабрь ойида Ш.Обидовага Гулистон давлат университетида юқори лавозимда ишловчи Шухрат исмли танишига пора беришга далолат қилиб, у орқали университетнинг сиртқи бўлимига ўқишга киритиши ҳақида алдаб, ундан 2000 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлар.

Талабаликка эриша олмаган қахрамонларимиз фирибгарларга илинганлигини сезиб қолиб, тегишли идораларига хабар беради ва шу тариқасида жиноят иши қўзҳатилади.

Суд, ушбу ишни мазмунан кўриб чиқиб, тўпланган далилларга баҳо бериб, К.Бердиевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57,59,61-моддаларига асосан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини, Д.Умарова ва Б.Усмановага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди ЖКнинг 57,59,61-моддаларига асосан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Шу ўрнида таъкидлаш жоизки, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият оширилса, шу тоифадаги жиноятларнинг сони камайишига эришилиш мумкин, чунки олий ўқув юртининг талабаси бўлиш фақатгина билим орқали эришиб бўлади, бунинг бошқа йўли йўқдир, шу боис қонунларни яхши билиш ва уларга қатъий риоя этиш ҳамда билимни ошириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга жамоатчиликнинг муросасиз муносабатини шакллантиришга доимий эътиборимизни қаратишим лозим, шундагина ҳар қандай жиноятни олдини олиш мумкин.

Бахтиёр Мамадаминов,

Сирдарё вилоят судининг

жиноят ишлари бўйича судьяси

Киритилди: 10:11 28.01.2022. Ўқилди: 2860 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!