Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сирдарёда ҳуқуқбузарлик аниқланди

Сирдарёда ҳуқуқбузарлик аниқланди

Мамлакатимизда тадбиркорларнинг манфаатлари йўлида барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Уларнинг бизнеслари ривожланиши йўлидаги саъй-ҳаракатлари кенг қўллаб-қувватланмоқда. Бироқ, баъзи тадбиркорларнинг мана шу ғамхўрликларга нисбатан истеъмолчи сифатида  ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни амалга ошираётганларига нима дейсиз?

Мажбурий ижро бюроси Мирзаобод туман бўлими ходимлари томонидан  М.Улуғбек маҳалласида электр энергиясидан фойдаланишнинг қонунийлиги текширилганида фуқаро С.А. томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган электр энергиядан фойдаланиш қоидалари талабларига зид равишда, ҳожатхона қоғози ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишда бўлган электр тармоғига ҳисоблагични ҳисобдан ўтказмай, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан уланиб фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ноқонуний фойдаланиш натижасида электр таъминоти корхонаси манфаатларига 2 785 034 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланди. Зарар миқдори кам дейиш мумкин, баъзилар. Бироқ, ҳолат аниқланмаганида зарар миқдори оз оздан кўпайиб кетиши аниқ эди. Бу эса албатта тадбиркорнинг даромадига зарар етказиши тайин.

Ҳуқуқбузар С.А.га нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари қўриб чиқилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари яъни 1 013 650 сўм миқдорида маъмурий жарима жазоси қўлланилди ва тўлиқ ундирилди.

Киритилди: 16:58 14.08.2019. Ўқилди: 1247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!