Жорий йилнинг 23-июн куни Янгиер шаҳар “Шукрона” МФЙ, Гулшан кўчаси 7 уй 3-хонадонда иситиқомат қилувчи фуқаро Б.Х. томонидан ижтимоий тармоқларга аҳолига берилаётган ичимлик сувининг сифати яхши эмаслиги тўғрисида чиқарилган лавҳа остида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Янгиер шаҳар бўлими ходими Хусан Қобилов, “Sirdaryo suv ta`minot” МЧЖ Янгиер шаҳар бўлими бошлиғи Ф.Бабаханов, Ўзбекистон Экологик партияси Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Ш. Маликов ҳамда ижтимоий тармоқга мурожаат қилган фуқаро Б.Х. иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилди.
Фото:Санитария хизмати 23.06.2021 йил
Ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 22-июнъ куни “Sirdaryo suv ta`minot” МЧЖ Янгиер шаҳар бўлими томонидан шаҳар аҳолисига берилган ичимлик суви сифати бир мунча ёмонлашган, сабаби бугугни кунда шаҳарнинг барча ҳудудларида “Обод-маҳалла”, “Обод-қишлоқ” давлат дастури асосида ичимлик суви тармоқлари ва канализация тармоқларини яхшилаш ва қайта реконструкция қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар давомида шаҳарнинг “Давлатобод” МФЙ ҳудудидан ўтган марказий ичимлик суви қувурида реконструкция ишлари давомида махсус техника ишлаши натижасида ичимлик суви тармоғида авария содир бўлган. Натижада марказий ичимлик суви тармоғи зарарланиб ичимлик сувига тупроқ қўшилиши натижасида лойқа сув чиқиб кетган.
Ижтимоий тармоқларда олинган лавҳа жорий йилнинг 21 июн куни тасвирга олинган
Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Янгиер шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг 22 май куни Янгиер шаҳрида жойлашган “SIRDARYO SUV TA`MINOT” МЧЖ Янгиер шаҳар бўлимида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вакили билан келишилган ҳолда 19.05.2021 йилдаги 63-сонли буйруққа асосан Ўзбекистон Республикасининг 06.05.1993 йилдаги “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, 26.08.2015 йилдаги “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунлари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария қоида ва меъёрлари ва гигеник нормативлари ижросини бажарилиши юзасидан текширув ўтказилган.
Ўтказилган текширув давомида корхонага қарашли сув хайдаш иншоотлари ва артизиан тик қудуқлардан O`z DSt 950:2011 “Ичимлик суви гигиеник талаблари ва сифатини назорат қилиш” талабларига 24 та ичимлик суви намуналари олинган.
Фото:Санитария хизмати 23.06.2021 йил
Текширув натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 53-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган “SIRDARYO SUV TA`MINOT” МЧЖ Янгиер шахар бўлими рахбари ва корхона бош мухандисига нисбатан санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари тартибларини бузганлиги ҳақида баённома тузилиб мазмунан кўриб чиқишлик учун Янгиер шаҳар судига тақдим этирган.
Янгиер шаҳар суди “SIRDARYO SUV TA`MINOT” МЧЖ Янгиер шахар бўлими раҳбари ва корхона бош мухандисига нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланган.