Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сирдарёда 6 та автомобил тўқнашди

Сирдарёда 6 та автомобил тўқнашди

8 сентябр куни соат 18:00 ларда, Сирдарё вилояти, Оқ олтин тумани, «Янги давр» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобил йўлида бир неча автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Сирдарё вилояти ЙҲХБ хабарига кўра, «Gentra» русумли автомобил тартибга солинган пиёдалар светофорида тўхтаган. Шунда унинг орқа томонидан оралиқ масофани сақламаган ҳолда келган 5 та автомобил бир-бирига урилган

Оқибатда, барча 6 та транспорт воситаси техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқлиги таъкидланмоқда.

Ҳодиса юзасидан Оқ олтин тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:15 08.09.2024. Ўқилди: 975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!