Бош прокуратура штаби томонидан Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида назорат тадбири олиб борилди.
Ўтказилган назорат тадбирида "Б. Б." фермер хўжалигига қарашли сув насослари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасига 794 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.