Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар доирасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. Сирдарё тумани, “Туркистон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида кучли таъсир қилувчи ва гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ундан таркибида прегабалин психотроп моддалари мавжуд бўлган 189,3 грамм кукун ва 217 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.