Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Синварнинг ХАМАС етакчиси этиб сайланиши Исроил билан тинчлик музокараларини мураккаблаштириши мумкин

Синварнинг ХАМАС етакчиси этиб сайланиши Исроил билан тинчлик музокараларини мураккаблаштириши мумкин

Яҳё Синварнинг Фаластиннинг Хамас ҳаракати сиёсий бюросининг янги раҳбари этиб сайланиши Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича Исроил билан музокараларни мураккаблаштириши мумкин.

Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) нашри хабар бермоқда.

Газетага кўра, Синвар ХАМАС етакчиси сифатида АҚШнинг Фаластин анклавида тинчликка эришишга уринишларига тўсқинлик қилиши мумкин. Қайд этилишича, у Исроилни муроса қилишга мажбурлаш учун “қаттиқ чизиқ” ва “максималистик позиция”га амал қилади. Ўз навбатида, ўнг қанот исроиллик сиёсатчилар, нашрнинг ёзишича, ХАМАСнинг ҳарбий салоҳияти тўлиқ йўқ қилиниши ва Синварнинг ўлдирилишини талаб қилмоқда, бу эса бош вазир Беньямин Нетаньяхунинг улар билан мумкин бўлган сулҳ шартлари бўйича келишиб олишини қийинлаштиради. Хамаснинг янги раҳбари исроиллик ҳарбийларнинг биринчи рақамли нишонига айланиб, унинг ҳаракатга раҳбарлик қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бориш қобилиятини қийинлаштирди, дея қўшимча қилди газета.

Сешанба куни Синвар ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари этиб сайланди. У ҳаракатнинг ҳарбий қаноти - Иззиддин ал-Қассам бригадалари ва Исроил билан ҳамкорлик қилган фаластинликларга қарши жазолаш операцияларига ихтисослашган "Ҳамас Мажд" ички хавфсизлик ташкилоти асосчиларидан бири саналади.

Киритилди: 18:13 08.08.2024. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!