Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Синвар ҳалок бўлишидан олдин 72 соат давомида овқат емаган,- Исроил суд-тиббий экспертизаси

Синвар ҳалок бўлишидан олдин 72 соат давомида овқат емаган,- Исроил суд-тиббий экспертизаси

Исроил суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Фаластиннинг ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар Исроил кучлари билан тўқнашувда ҳалок бўлишидан олдин 72 соат давомида овқат емаган.

Исроил Миллий суд экспертизаси институти директори Хен Кугелнинг айтишича, Синварнинг шахсини тасдиқлаш учун бармоқ кесилган ҳолда ДНК намунаси олинган.

Бу Синварнинг Исроил қамоқхонасида 22 йиллик қамоқда ўтиргани, 2011 йилда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилингани ҳақидаги тиббий маълумотларнинг мавжудлиги туфайли мумкин бўлди.

«Миянинг жиддий шикастланишига олиб келган ўқ жароҳатидан сўнг, Синвар яна бир неча соат яшади», деди Кугел.

Турли исроиллик журналистлар ва нашрлар Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати етакчисининг ўлимини тасвирлаб, Фаластин раҳбари охиригача курашганига рози бўлишди.

Киритилди: 23:22 04.11.2024. Ўқилди: 912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!