Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сингапур парламенти тарқатиб юборилди

A A A
Сингапур парламенти тарқатиб юборилди

3 май куни Сингапурда парламент сайловлари бўлиб ўтади, деб хабар беради CNA.

Сешанба куни, 15 апрелда Сингапур президенти Тарман Шанмугаратнам парламентни тарқатиб юборди. Янги номзодларни тақдим этишнинг охирги муддати 23 апрелга белгиланган.

Бўлажак парламент сайловлари илк бор ўтган йилнинг май ойида лавозимга киришган бош вазир Лоуренс Вонг бошчилигида ўтказилади. Бундан ташқари, 2024 йил декабрь ойида “People’s Action Party” партияси Бош котиби этиб тайинланган эди.

2024 йил май ойида Лоуренс Вонг Сингапурнинг янги бош вазири бўлди. Бунгача Ли Сянь Лун бу лавозимда 20 йил ишлаган. Шу тариқа, у мамлакат мустақилликка эришганидан кейин тўртинчи раҳбар бўлди.

Киритилди: 18:08 16.04.2025. Ўқилди: 631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!