Франциялик гроссмейстер Владислав Ткачёв Жавоҳир Синдоров ва Гукеш ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳс ҳақида ўз тахминини билдирди.
"Менимча, Синдоров ғалаба қозонади. Ҳиндистонлик ва ўзбекистонлик шахматчининг жаҳон чемпионлиги учун курашаётгани бежиз эмас", — деди Ткачёв Europe Échecs нашрига берган интервьюсида.
Гроссмейстер ўз фикрини шахматнинг келиб чиқиш тарихи билан изоҳлади. Унинг таъкидлашича, ушбу ўйин қадимда Ҳиндистонда пайдо бўлиб, кейинчалик Форс ва Марказий Осиё орқали дунёнинг бошқа ҳудудларига тарқалган.
Ткачёв ўзбекистонлик шахматчиларнинг бугунги муваффақиятларини ана шу тарихий жараённинг ўзига хос давоми сифатида баҳолади.
"Шахмат ўзининг тарихий ватанларига қайтди", — дея хулоса қилди франциялик гроссмейстер.