Сурхондарё вилояти Денов тумани Сина қишлоғига «Туризм қишлоғи» мақоми берилди.
Сина қишлоғида бўлиб ўтган тадбирда Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари Сардор Ниязов, вилоят ва туман ҳокимликлари раҳбарияти, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Меҳмонлар Сина, Ушор, Сунбула каби қишлоқлар аҳолисининг ҳаёти, сайёҳлик масканлари, оилавий меҳмон уйлари, ҳудуднинг миллий ҳунармандчилиги ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.
Тадбир давомида Сина қишлоғида миллий таомлар сайли ташкил этилди. Унда Термиз шаҳри ва туманлар ўз ҳудудларига хос тансиқ таомлар кўргазмаси билан қатнашдилар. Хорижий давлатлардан ташриф буюрган сайёҳлар ва юртимизнинг бошқа ҳудудларидан келган томошабинлар миллий таомларни тайёрлаш сирлари билан танишдилар.