Бугунги кун футболида истаган нарсани топиш мумкин: жанжаллар, тортишувлар, ғирромлик, симуляциялар ва ҳоказо. Айниқса, симуляция оддий ҳолга айланиб улгурди. Биргина “ПСЖ” ҳужумчиси Неймарнинг хатти-ҳаракатлари симуляция санъат даражасига чиққанини кўрсатиб турибди.
Ёки “Барселона” аъзоси Бускетснинг кулгили айёрликларини эсланг. “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг пенальти ишлаш учун қилган хатти-ҳаракатлари, кечагина юлдузга айланган Мбаппенинг ҳам йўқ жойдан жарима ишлашга уриниши... Бу футболчилар Лионель Мессининг қуйидаги ҳаракатларини ибрат қилиб кўрсатиш мумкин. Футбол ҳалоллик, мардлик билан ўйналгани маъқул.