Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сим-карта сотиб олиш учун ўқувчилардан пул олиб келиш сўралган мактабда директор ишдан ҳайдалди

Сим-карта сотиб олиш учун ўқувчилардан пул олиб келиш сўралган мактабда директор ишдан ҳайдалди

Сим-карта сотиб олиш учун ўқувчилардан пул олиб келиш сўралган мактабда директор ишдан ҳайдалди.

Мазкур ҳолат Тошкент вилояти Оққўрғон тумани “Бойғули” МФЙ ҳудудида жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби филиалида юз берган. Филиалда 45 нафар бошланғич синф ўқувчиси таҳсил олади.

Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда ҳақиқатда ўқувчиларни Ташаббусли бюджетда овоз йиғиш учун жалб қилиш бўйича топшириқ мактаб директори томонидан берилгани аниқланди.

Ўқувчиларни кампанияга жалб қилган синф раҳбарларига интизомий жазо берилди, мактаб директори Л.Усманова эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

ℹ️ Маълумот учун: Мактаб жамоаси қўшимча электрон доска, компютер жиҳозлари олиш учун Ташаббусли бюджетда иштирок этган. Сўралган маблағ миқдори – 300 миллион сўм.

Киритилди: 19:55 29.03.2023. Ўқилди: 2385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!