Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Сигирлар сирли равишда қирилиб кетмоқда...

A A A
Сигирлар сирли равишда қирилиб кетмоқда...

«La Nacion» газетаси хабарига кўра, Аргентинанинг Санта Фе вилоятида ҳомиладор сигирлар сирли равишда қирилиб кетмоқда.

Бу ҳодиса Сан-Хавьер департаментига қарашли фермада содир бўлган. Ферма эгаси Норберто Биерйнинг сўзларига кўра, нобуд бўлган барча сигирларнинг тил ва жағлари қаёққадир ғойиб бўлган. Бундан ташқари, агар буни қотиллик деб фараз қиладиган бўлсак, бир томчи ҳам қон топилмаган. Фермер барча ҳайвонлар лазер нури ёрдамида ўлдирилган бўлиши мумкин деган тахминни илгари сурмоқда.

Фермер маҳаллий газеталар ва ветеринарларга мурожаат қилиб, бу сирни ечишда ёрдам сўради. Афсуски, шифокорлар ўлим сабабини аниқлай олишмади. Аммо журналистлар шу каби ҳодисаларнинг вилоятнинг бошқа қисмларида ҳам сўнгги ҳафталарда содир бўлганлигини аниқладилар.

Уларнинг тахминича, сигирларнинг бу тарзда сирли нобуд бўлишида ўзга сайёраликларнинг қўли борга ўхшайди. Яна бир таминга кўра эса бу ҳудудда афсонавий махлуқ чупакабра яшайди. Аммо шуни таъкидлаш жоизки, иккинчи тахмин олимлар томонидан дарҳол рад этилди.

 

Киритилди: 17:13 08.08.2018. Ўқилди: 2338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар