Ўзенергоинспекция назорат-кимё лабораторияси томонидан нефт маҳсулотлари сифати устидан назорат қилиш бўйича жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг шу вақтига қадар нефт маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 613 та объектдан 1 773 та таҳлиллар олинди. Таҳлил натижаларига кўра, 210 та объектда 331 та ҳолатда 8 485 881 литр нефт маҳсулотлари сифatsизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан маҳсулот сифитини тиклаш бўйича кўрсатмалар берилди ва унинг бажарилиши назоратга олинди.