Австралия полицияси Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожир Нарвид Акрам эканини маълум қилди — АBC
Телеканал хабарига кўра, Нарвид Акрам Сиднейнинг жануби-ғарбида яшаган, ҳозирда полиция унинг уйида тинтув ўтказмоқда.
Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари отишмани уюштирган иккинчи шахс Австралияда яшаб келган, жазоирлик мигрант эканини хабар бермоқда, аммо бу ҳали расман тасдиқланмаган.
Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди ва буни Австралияда “антисемитизмнинг авж олиши оқибати” деб атади.